«Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида жорий йилнинг 7 май куни «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев очиб берди. Тадбирга университетда ўтган йиллар давомида фаолият олиб борган, айни дамда нафақадаги 120 нафардан ортиқ фидоий профессор-ўқитувчилар ва ходимлар таклиф қилинди. Шунингдек, олийгоҳ проректорлари, профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.Тадбир меҳмонлари университет ёшлари томонидан муносиб кутиб олинди ва уларга «Шараф ленталари» улашилди.

Бугунги бўлиб ўтган «Уч авлод учрашуви» университетимизда таҳсил олаётган талаба ёшларимизда юксак фахр ва ғурур ҳиссини уйғотди. Энг муҳими, устозлар қадриятини давом эттиришдек маъсулиятни ҳис этишга катта туртки бўлиб хизмат қилади. Ушбу тадбирга институтимиз директори Х.Ибрагимов, академик Р.Джураев, М. Қуронов, А.Махмудов ва К.Каримовлар катнашдилар

 348 total views,  6 views today