“Kуч – адолатдадир”

Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2022-йил 4-апрелда “Kуч – адолатдадир” мавзусида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигига бағишлаб илмий-маърифий анжуман ўтказилди. Анжуманда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллигини муносиб кутиб олиш, темурийлар даврида эришилган маънавий-маданий, илм-фан, таълим-тарбия соҳасидаги ютуқларни тарғиб этиш, темурийлар даври давлатчилик, ҳуқуқ асослари ва педагогикасини чуқур ўрганиш, тарихий ҳаётбахш ғояларни миллий давлатчилик ҳамда таълим-тарбия амалиётига татбиқ этиш борасида фикр-мулоаҳазалар, таклифлар ва тавсиялар ўртага ташланди.

Анжуман ишида олимлар, ходимлар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, методистлар, докторантлар, магистрлар, иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

 881 total views,  2 views today