“Таълим тизимини модернизациялаш шароитида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасинининг ижтимоий-педагогик ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистоон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
7 февралдаги 56-Ф-сонли фармойиши асосан 2020 йилнинг 24-25 сентябрь кунлариТ.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида “Таълим тизимини модернизациялаш шароитида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасинининг ижтимоий-педагогик ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида 4-республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтади.

 Анжуман қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

  1. йўналиш: Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашга оид назарий ёндашувлар ва халқаро тажрибалар.
  2. йўналиш: Оила, мактаб ва маҳаллаларда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқубузарликнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш механизмлари.
  3. йўналиш: Таълим тизимини модернизациялаш шароитида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ҳуқуқий асослари.
  4. йўналиш: Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик асослари.
  5. йўналиш: Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларнинг олдини олиш ижтимоий муаммо сифатида.

Илмий-амалий анжуман материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.

Анжуманнинг расмий тили: ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Маъруза тезислари матнларини тайёрлаш бўйича талаблар:

Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланиши лозим

Тезис матни сарлавҳасининг уст қисмида муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши шарт. Макола матнида дастлаб аннотация ва калит сўзлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида келтирилади. Улардан сўнг бир интервал ташлаб асосий матн келтирилади.

Тезислар ҳажми А4 форматда 3 саҳифадан кам бўлмаган ва 5 саҳифадан ошмаган ҳолда 1 нусхада ва электрон вариантда 2020 йилнинг 15 сентябргача таҳрирдан чиқарилиб, тегишли йўналиш кўрсатилиб юқоридаги талаблар даражасида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.

Тезислар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади.

Анжуманнинг ташкилий материалларини тўплаш, таҳрир қилиш ва чоп эттириш учун ҳар бир саҳифаси учун 15000 сўм миқдорида бадал пули тўланади.

Ҳисоб рақамимиз: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги, 2340 2000 3001 0000 1010 МБ ХККМ ББ Тошкент ш. ИНН 201122919; ЎзПФИТИ, Тошкент, Чилонзор тумани, Фуркат кўчаси 174-уй, ш/р 400110860262777950100075004, ИНН 200794463, ОКОНХ 95110

Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар тўпламга киритилмайди ва қўлёзмаси қайтарилмайди.

Анжуманнинг ўтказилиш жойи ва манзили: 100736, Тошкент, Чилонзор тумани, Фурқат кўчаси, 174, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.

Е-mail: uzpfiti_konf2020@mail.ru; norbek62@mail.ru

Телеграмм: 97 9264668,   93 0058099, 97 7507163

Ташкилий қўмита

 105 total views,  3 views today