2016 йил 20 сентябрь куни “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури вазифаларини муваффақиятли ечиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, инсон ва экология муносабатларини янги талқинда таълим олувчилар онгига етказиш йўлларини излаш, бу соҳадаги педагогик имкониятларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ҳамкорлигида 2016 йил 20 сентябрь куни “Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий конференция ўтказилади.

 Конференция қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

  • йўналиш: Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш соҳасидаги янгича ёндашувлар ва уларни татбиқ қилиш имкониятлари.
  • йўналиш: Таълим олувчиларни инсон ва табиат муносабатларини идрок этишга йўналтириш.
  • йўналиш: Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш масалалари.
  • йўналиш: Аниқ ва табиий фанларни ўқитишда электрон ресурсларнинг ўрни.

Илмий-амалий конференция материаллари тўплам ҳолатида чоп этилиши режалаштирилган.

Конференциянинг расмий тили: ўзбек, инглиз ва рус тиллари.

Мақолалар матнини тайёрлаш бўйича талаблар:

  1. Матнлар Microsoft Word матн муҳаррири ёрдамида, Times New Roman шрифтида, 14 ўлчамда, А-4 формат қоғозда, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 ва чапдан 3 см қолдирилган ҳолда тайёрланиши;
  2. Мақола матни сарлавҳасидан кейин муаллиф(лар)нинг исми, шарифи ва фамилияси, илмий даражаси, иш жойи кўрсатилиши, бир интервал ташлаб асосий матн келтирилиши;
  3. Мақолалар ҳажми А4 форматда 4 ёки 5 саҳифадан ошмаган ҳолда 1 нусхада ва электрон вариантда 2016 йил 25 августга қадар таҳрирдан чиқарилиб, келтирилган талаблар даражасида ташкилий қўмитага етказилиши лозим.
  4. Конференцияга тақдим қилинадиган материаллар мавзуни акс эттириши ва қайси йўналишга мослиги кўрсатилиши керак.

Мақолалар илмий савияси бўйича ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади.

Мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 10 000 сўм бадал пули тўланади.

Қўйилган талабларга жавоб бермайдиган мақолалар чоп этилмайди ва қўл ёзмаси қайтарилмайди.

Конференциянинг ўтказилиш жойи ва манзили: 100027, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси 98, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти телефон, факс:  +998(97) 712-71-24

Е-mail: uzpfitikonf2009@inbox.uz

Масъуллар: Р.Мусурманов, А.Норбоев

 1,753 barcha ko’rishlar, 3 bugun

Javob berish

Birinchi izohni qoldiring!

Habar